

"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, манчестерликлар шартнома муддати якунланишига бир йил қолган ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, жамоалар аллақачон келишувга эришган, эндиликда футболчининг агенти билан келишувга эришиш қолди.
Рабьо 7 млн евро маош олади ҳамда жамоанинг энг юқори ҳақ тўланадиган ўйинчилари қаторига киради.
Франциялик футболчи 2019 йил ПСЖдан туринликлар сафига келиб қўшилганди. Шу пайтгача у 129 та ўйинда 6 та гол уришга эришди.



