

Уни жамоада кўришни туринликларнинг янги устози Маурисио Сарри ҳам хоҳламоқда. «Кекса сениора» раҳбарияти футболчи учун «Манчестер Юнайтед»га 100 млн. евро таклиф қилмоқчи.
Шунингдек, Погба билан «Реал» ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Франция термаси аъзоси 2012-2016 йиллар оралиғида «Юве» шарафини ҳимоя қилганди.



