"Ювентус" Погбани коронавирус пандемиясига қадар ортга қайтаришни режа қилган эди
12 ноя 2020 10:37
Янгиликлар
"Ювентус" Погбани коронавирус пандемиясига қадар ортга қайтаришни режа қилган эди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Италияга қайтиши мумкин эди.
Франциялик футболчини ёзги трансферлар ойнасида туринликлар ўз сафларига қўшиб олишмоқчи эди, аммо иқтисодий инқироз сабаб ушбу трансфер амалга ошмади.
27 ёшли ярим ҳимоячи "Ювентус"да 2012-2016 йиллар давомида ўйнаган, шундан сўнг МЮга 105 миллион евро эвазига ўтган.
Поль жорий мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар