"Ювентус" Погба билан шартнома имзолаш истагида

Sherzod Nurmatov
20 мар 2022, 19:23
Туриннинг “Ювентус” клуби яқин вақт ичида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг эркин агент сифатидаги трансферини расмийлаштирмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби франциялик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда ва бу жараённи муваффақиятли ниҳоялашга яқин.

Қайд этилишича, "Ювентус" апрель ойи охиригача Погбанинг трансферини ижобий якунлаш ниятида.

29 ёшли футболчига таклиф қилинаётган шартнома 4 мавсумга мўлжалланган. У йилига 9 миллион евро ва бонус тариқасида яна 3 миллион евро олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/rudygaletti

Сўнгги янгиликлар

Барча ›