

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, 17 ёшли футболчи "кекса синьора" билан 2024 йилгача шартнома имзолайди.

Умидли норвегияликнинг бозордаги қиймати 150 минг еврога баҳоланмоқда.
Сольберг ушбу мавсумда ўзининг катта футболдаги дебютини ўтказди. У 16 учрашувда 3 та гол урди ва 2 голли пас узатди.



