«Ювентус» Матюиди учун 15 млн евро таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
26 июн 2017, 15:22
ПСЖ ярим ҳимоячиси Блез Матюиди фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Футболчига «Ювентус» қизиқиб қолган. Туринликлар 30 ёшли француз учун 15 миллион евро таклиф қилишмоқчи.

Матюиди ўтган ёзда «Юве»га ўтиши мумкин эди, аммо ПСЖ хўжайини Носир ал-Хелайфи бу трансферга қарши бўлганди.

Унинг шартномаси 2018 йил ёзида тугайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr