«Ювентус» Куадрадони мавсум охирига қадар ижарага олди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2015, 21:12
«Челси» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо «Ювентус»га ўтди, деб хабар бермоқда Турин клуби расмий сайти.

Туринликлар колумбиялик футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишди. Келишувнинг бошқа томонлари ошкор қилинмаяпти. Футболчи «Ювентус»да тиббий кўрикдан ўтиб бўлди.

«Челси» ҳам Куадрадониг ижарасини тасдиқлади. Олдинроқ ярим ҳимоячи Италияда «Фиорентина» ва «Удинезе» клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru