"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
18 мар 2024, 22:47
Массимилиано Аллегри жорий мавсум истеъфога чиқарилмайди.

Маълумотларга кўра, сўнгги ўйинлардаги омадсизликларга қарамай, жамоа бош мураббийида иш жойини сақлаб қолиш учун имконият бор.

Италия Кубогидаги ғалабанинг ўзи етарли бўлмайди, жамоа мавсум стартидаги натижалари ва ўйинини тиклаши лозим.

Аллегри ҳозирча мавсум учун қўйилган вазифа - Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни уддалаяпти (жамоа жадвалда 3-ўринда).

Шу билан бирга 56 ёшли мутахассисни катта товонпули учун истеъфога чиқаришмаяпти. Клуб ҳар йили бутун бошли мураббийлар штабига 20 млн. евро тўлайди.

Аллегри ва "Ювентус" ўртасидаги битим 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›