"Ювентус" Игуаин билан шартномани бекор қилиши мумкин

Mirjalol Normatov
26 апр 2020, 12:26
Ўз вақтида раҳбарият билан гаплашмаган Гонсало Игуаин билан "Ювентус" шартномани бекор қилиши мумкин.

Аргентиналик футболчи карантин вақтида касал бўлган онаси Нэнсининг ёнида бўлиш учун ватанига учиб кетганди. Туринликлар раҳбарияти бирин-кетин чет давлатларидаги футболчиларини клуб базасига чақириб олмоқда. Бироқ Игуаин ҳозирча уйда қолишга қарор қилган ва бу борада клубга ҳеч қандай маълумотлар бермаяпти. Бу эса "кекса синьора"нинг жаҳлини чиқармоқда.

Оқибатда томонлар ўртада имзоланган шартномани бекор қилиши мумкин. Олдинроқ футболчи ҳам шунга розилиги борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia