"Ювентус" ҳимоячиси учун янги клуб қидирмоқда

Sherzod Nurmatov
21 июн 2024, 14:28
Туринликлар Томмазо Барбьерини ижарага бериш ниятида.

Туриннинг "Ювентус" клуби ўз ҳимоячиси Томмазо Барбьери учун янги жамоа изламоқда, деб хабар берди "Tuttomercatoweb".



Айтишларича, "кекса синьора" 21 ёшли Барбьерини 2024/25 йилги мавсум учун ижарага бермоқчи, у бир йилдан сўнг Туринга қайтади. Эҳтимолий номзод клублар – "Венеция" ва "Болонья".

Томмазо Барбьери 2023/24 йилги мавсумни ижара асосида "Пиза"да ўтказди ва у ерда 31 та ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›