

"Шаҳарликлар" "Ювентус"дан Жоау Канселуни олиб, Турин клубига қанот ҳимоячиси Данилони беришади.
"Манчестер Сити" қўшимчасига португалиялик ўйинчи учун 28 миллион евро тўлайди.
Шундай қилиб, Канселу "шаҳарликлар" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Унинг маоши йилига 4,5 миллионни ташкил этади.
Бундан ташқари қўшимча бонуслар ҳам белгиланган.




