

30 ёшли босниялик футболчи каталонияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
Ўйинчи Лионель Месси билан ўйнашни ва "Барселона" билан муваффақиятларга эришишни хоҳлайди.
Клуб ҳам Пьянични ёш ўйинчиларга тажриба тўплаш учун ёрдам беради ва ечиниш хонасидаги атмосферага яхши таъсир кўрсата олади деб ҳисобламоқда.
Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этган.



