

Tuttosport нашрининг маълумотларига кўра, "кекса синьора" раҳбарияти 26 ёшли футболчини трансферга қўйди.
Турин клуби Дибаланинг сотувидан тушган маблағларга ўрта чизиқни кучайтирмоқчи. "Ювентус" ҳозирча 3 ўйинчининг вариантини кўриб чиқмоқда: Поль Погба ("Манчестер Юнайтед"), Иско ва Марко Асенсио (иккиси ҳам - "Реал").
Дибала жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 10та ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



