“Ювентус” “Даллас” ҳимоячисини сотиб олади

Aslanov Jasurbek
30 дек 2020
Турин клуби яна бир трансферни ҳал этди.

“Ювентус” “Даллас” клуби билан ҳимоячи Брайан Рейнолдс трансфери борасида келишувга эришди. Трансфер суммаси 10 млн долларни ташкил этади. 19 ёшли америкалик футболчи “Ювентус”га ўтганидан сўнг “Кальяри”га ижарага берилади.

Ўтган мавсум Рейнолдс MLS'да 19 та ўйинда қатнашиб, 4 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN