"Ювентус" "Атлетико" ярим ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
04 ноя 2023 20:07
Янгиликлар
"Ювентус" "Атлетико" ярим ҳимоячиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
Де Пауль Туринга ижарага йўл олиши мумкин.
"Ювентус" Родриго Де Пауль трансфери масаласида "Атлетико" билан боғланди. Бу ҳақда "Tuttosport" хабар бермоқда.
Қизиғи шундаки, аргентиналик ярим ҳимоячи клубини ўзгартиришга қарши эмас, "матрасчилар" бош мураббийи ҳам трансферга рози.
Бироқ "бьянконери"да трансферни амалга ошириш учун молиявий имкониятлар йўқ, шунинг учун улар Жунтолини футболчининг ижараси бўйича музокара ўтказиш учун Мадридга жўнатишди.
"Ал Аҳли" ёзда Де Пауль учун 30 миллион евродан кўпроқ таклиф қилган, бироқ Родригонинг ўзи бунга рози бўлмаганди. Transfermarkt ҳозирда ярим ҳимоячини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар