

Туринликлар 23 ёшли бразилиялик футболчи учун Каталония клубидан кўра икки баробар кўп тўлашга тайёр.
Хабарларга кўра, "Ювентус" Артур борасидаги музокараларни жадаллаштирмоқчи.
Норасмий манбаларга кўра, хавбек "Барселона"да йилига 5 миллион евро атрофида маош олади.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.



