“Ювентус” Антони Марсялга асосий даъвогар бўлиб турибди

20 апр 2018, 07:33
МЮ аъзоси катта эҳтимол билан Туринга кўчиб ўтади.

Ҳозирда Антонига “Ювентус”дан ташқари “Лион”, ПСЖ, “Тоттенхэм”, “Рома” ва “Атлетико” қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ футболчи МЮ билан ўйин амалиёти кам тақдим этилаётгани сабабли янги шартнома имзолашдан бош тортган эди.

Маълумот учун Марсяль МЮга “Монако” жамоасидан 2015 йилда келиб қўшилганди. У амалдаги мавсум АПЛнинг 29-учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun