«Ювентус» Алексис Санчесга харидор
01 янв 2017 22:15
Янгиликлар
«Ювентус» Алексис Санчесга харидор
Алексис Санчес «Арсенал» билан шартномани узайтирмаса «Ювентус» ёзда уни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.
Чилилик футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2018 йил ёзида тугайди, ҳозирча шартномани узайтириш ҳақида гап-сўзлар йўқ. Санчесга Хитойдан таклиф тушганди, бироқ у Европада қолишга қарор қилди. «Ювентус» ҳужумчиси Манжукич Туриндан кетса Санчеснинг трансфери янада ойдинлашади.
Санчес 2014 йил «Барселона»дан «Арсенал»га 42,5 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
Фикрлар