

Андреа Пирло жамоаси учун бу А Сериядаги илк 12та ўйиндаги 6-дурангдир. "Кекса синьора" сўнгги бор 1984/85 йилда мавсумни шундай муваффақиятсиз бошлаганди ва якунда 6-ўринда мусобақани якунлаганди.
Турин жамоаси 12 турдан сўнг 24 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионатида 3-ўринда бормоқда.
"Ювентус" кейинги турда "Парма" билан ўйнайди ва баҳс 19 декабрда бўлиб ўтади.



