"Юве" Игуаинга 2,5 млн евро тўлайди

Mirjalol Normatov
10 сен 2020, 22:43
Ҳужумчи Гонсало Игуаин "Ювентус"дан кетишга яқин турибди.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, туринликлар футболчи билан шартнома бекор қилинаётгани сабабли 2,5 млн еврони форвард ҳисобига ўтказиб беради.

Кейинчалик "Интер Майами" футболчи билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди. Музокаралар якуний босқичда.

Олдинроқ футболчининг агенти "Юве" билан шартномани бекор қилиш учун Туринга етиб боргани ҳақида маълумотлар тарқаганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal