UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон Янгиликлар

Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон

Бугун орзу қилган чўққимиз сари навбатдаги қадамни ташлаймиз.

Бугун ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолаётган орзунинг ушалиши йўлида навбатдаги йўл сари дастлабки қадамларни ташлаймиз. Ва бу сафарги қадамларимиз дадил ҳамда аввалгиларига қараганда ишончлироқ кўринмоқда. Ҳа, билагидаги кучи ҳаммаёқни ағдар-тунтар қилишга етган вақтда мундиалда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаши саробга айланган боболаримиз носни кайфидай лаззат берадиган футболни қиров тушган соқолларини силаганча орзусидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлишига бир қадам қолди. Ушбу муҳим йўлда дастлаб бир қараганда на кучли, на кучсизлигини фаҳмлаб бўладиган Шимолий Корея кутиб турибди. Дунёга фақатгина совуқ қуроллари билан мақтанишни қойиллатадиган мамлакатнинг яшил майдондаги "қуроллари" ҳақида атрофлича маълумотга эга эмасман, бироқ саралаш босқичи ҳамда ўртоқлик учрашувлари орқали жамоа тўғрисида маълум тасаввурга эга бўлиш мумкин. Хўш, ҳамюртларимиз дастлабки турда қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин?


Сирли жамоа

Юқорида таъкидлаганимиздек, Кореянинг совуқ шамол кўпроқ эсадиган қисмида жойлашган мамлакатни болалигимизда севиб мутолаа қилган эртакларда учрайдиган ҳеч кимнинг оёғи етмас баландликдаги қасрда истиқомат қиладиган шоҳнинг арзандасига қиёслаш мумкин — унинг на соҳибжамол, на оддий қиёфада эканлигини фақатгина фараз қилиш мумкин. Бўлажак рақибларимизни ўта сирли деб ҳам бўлмайди, улар билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз ва сўнгги саралаш босқичидаги ўйинларига гувоҳ бўлдик. Сирлилиги шундаки, жамоа бир қараганда турнир-пурнирларда иштирок этмайди, яна бир кўз очиб-юмганда эса кучли рақибларга ҳам бошоғриқ бўла олади. Яъни сўнгги яқин йилларда бирорта расмий ўйин ўтказмаган "Шарқий Осиё самбаси" иккинчи саралаш босқичида Японияга минимал ҳисобда ютқазди ва "самурайлар" дарвозасини ўйиндан ташқари ҳолатда бўлса-да, ишғол қилди. Қолаверса, Тошкентга келишидан аввал жамоа қитъанинг энг йирик турнирида финалга қадар етиб борган Иордания билан бир маротаба дуранг ўйнаб, яна бир ўйинда кичик ҳисобда ютқазди. Бундан ташқари, ҳаёти сир-синоатларга тўла мамлакат вакиллари майдонда Месси ва Роналду сингари финтларни эплай олмаса ҳам, Жеки Чан услубидаги футболга хос бўлмаган ҳаракатларни қойиллатишини миллий ва ёшлар терма жамоалари мисолида гувоҳи бўлганмиз. Шу боис, ҳамюртларимиз саломатлик борасида эҳтиёткорликни унутмасликлари даркор.

Мураккаб бўлган дастлабки тур

Мундиал сари сўнгги йўлда кўпинча илк қадамларимиздаёқ оёқдан чалинганмиз. Аввалгиларига нисбатан эртароқ дастрўмол силкитилган 2022 йилги мундиал саралашининг илк турида Фаластин кутилмаган ва даҳшатли совға ҳадя қилганди. 2016 йил Сурияга қарши илк юришда селфи қилиш учун захирадан майдонга тушган Гейнрих ягона гол муаллифига айланган. 2012 йил Эронга қарши аламли мағлубиятда Юичи Нишимура бош рол ижрочисига айланганди. Ундан аввалги саралашларнинг биринчи турларида ҳам "Абдуллажон" фильмидаги Раис отанинг аҳволига тушганмиз. Бу сафар йўлимиздан чиққан илк тўсиқ устидан кўрдим демасдан сакраб ўтиб кетишимизга ишоняпман.

Майдон ҳолати

Инсоният номини айтишга ҳам тил бормайдиган коронавирусга деярли чора топа олди, бироқ "Бунёдкор" стадиони бунёд бўлганидан буён хасталикдан халос бўлмаяпти ва ҳар бир саралаш босқичи олдидан шу масалада бош қашлашга кўникиб қолдик. Умид қиламанки, эртанги ўйинда тўпга қўшилиб майдон чимининг парвоз қилаётганига гувоҳ бўлмаймиз. Тўғри, бу йигитларимиз учун баҳона бўла олмайди, бироқ ҳал қилувчи ўйинларда ҳар бир деталь муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ўйлайманки, майдон ҳам футболчиларимизни уялтириб қўймайди.


Хулоса қилиб айтганда, бугунги беллашувдаги муҳим ғалаба нафақат ашаддий миллионлар ўйини ишқибозлари, балки ёзги юмушлардан қутулганча, пойтахтга ўқишга келган ҳамда ижарага қўядиган хонадонлар нархини эшитиб, юз қиёфаси терма жамоамиз ҳаракат қиладиган либос рангига кирган футболсевар талабаларимиз кўнглига таскин бахшида этади.

Табиатни футбол ҳаками чўнтагидаги қоғозлар рангига буркаш учун ташриф буюрган куз фасли бу сафар ҳам қалбимизда ёз ҳарорати сингари ёниб турган орзуларимизни хазонга айлантирмайди деган умиддаман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика