UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Юрий Лукин: «Мақсад — барча учрашувларда мухлисларни хурсанд қилишдир» Янгиликлар

Юрий Лукин: «Мақсад — барча учрашувларда мухлисларни хурсанд қилишдир»

Аввал хабар қилинганидек, 21 февраль куни ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташланди.
Унга кўра, мусобақанинг дастлабки босқичида фақат биринчи лига жамоалари иштирок этишади:
 
Ўзбекистон кубоги-2014
1-босқич. 30 март
 
1. "Зомин" - "Гулистон"
2. "Чуст-Пахтакор" - "Локомотив-БФК"
3. "Хотира" - Косонсой"
4. "Оқтепа" - "НБУ-Осиё"
5. "Қўқон-1912" - "УзДонгЖу"
6. "Хоразм" - "Орол"
7. "Бунёдкор-2" - "Обод"
8. "Шердор" - "Ғаллакор"
9. бўш ўрин - "Шўртан"
10. "Пахтакор-2" - "Истиқлол"
11. "Машъал-2" - "Ғиждувон"
12. "Аланга" - "Спартак"
 
Иккинчи босқич, яъни 1/16 финалдан олий лиганинг ўн иккита вакили баҳсларга қўшилади.  Қуръага мувофиқ, Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур босқичда 11-жуфтлик ("Машъал-2" — "Ғиждувон") ғолибига қарши майдонга тушади. 1/16 финал бир учрашувдан иборат бўлиб, 19 ва 20 апрель кунлари ўтказилиши белгиланган.
 
Дастлабки босқичнинг 12-жуфтлиги ("Аланга" - "Спартак") ғолиби эса 1/16 финалда «Олмалиқ» жамоаси билан ўйнайди.
 
Қуръада нимчорак финалда қайси жуфтликлар ўзаро рўбарў келишига ҳам ойдинлик киритилди. Жумладан, унда "Машъал-2"/"Ғиждувон" —  «Қизилқум» учрашувларида кучли деб топилган жамоа "Аланга"/"Спартак" — «Олмалиқ» баҳсларида ғолиб чиққан жамоа билан 1/8 финалда куч синашади.
 
Икки ўйиндан иборат бўлган нимчорак финал босқичи учрашувлари 11-12 май ва 27-28 май кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.
 
—    Ўзбекистон кубоги қуръа натижаларидан нолимаймиз, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин. — Биринчи лига жамоаларининг илк босқичда ўзаро жуфтликларда куч синашиши ҳам улар учун ўзига хос қулайлик яратиши шубҳасиз. Бугун барча минтақада футбол жадал оммалашмоқда. «Машъал-2» ҳам, «Ғиждувон» жамоаси ҳам асосан маҳаллий истеъдодли ёшларни ўз таркибига жамлаган. Уларга қарши сафарда ўйнаш бизнинг жамоамиз учун ҳам қизиқарли бўлади, деб биламан. Муҳими, рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар уларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Мақсадимиз — барча учрашувларда ўз мухлисларимизни хурсанд қилишдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика