UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  4 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  14 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди Янгиликлар

Юрген Клоппнинг тўйида куёвжўра бўлган мутахассис "Шальке" бош мураббийига айланди

Келаси мавсумдан эътиборан Гельзеркирхеннинг "Шальке" жамоасини Давид Вагнер бошқаради.

Кеча клуб расмий сайти собиқ футболчиси саналган Давид Вагнер билан келишувга эришилгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Давид Вагнер 1 июлдан ишга киришади ва жамоани янги мавсумга тайёрлайди. "Шальке" ва Вагнер ўртасидаги битим 2023 йилга қадар мўлжалланган.


Жорий мавсумни жуда ёмон ўтказаётган ва Бундеслигага 2 тур қолганида элитада расман жонини сақлаб қолган "Шальке"ни мавсум якунига қадар Хууб Стевенс бошқариб туради. Баҳорда эса клуб раҳбарияти жамоа билан муваффақиятсиз мавсумни ўтказган Доменико Тедескони истеъфо чиқарганди.

Эслатиб ўтамиз, Вагнер бунга қадар Дортмунднинг "Боруссия" клубининг иккинчи жамоаси ва АПЛ вакили "Хаддерсфилд"ни бошқарган. Эътиборли тарафи, айнан Вагнер жамоани АПЛга олиб чиқишни уддалаганди.


Қайд этиш керакки, Давид Вагнерни ўз вақтида Дортмунднинг "Боруссия" клубини иккинчи жамоасини бошқаришга Юрген Клопп чақирган ва ишонч билдирганди. Клопп "Боруссия"дан кетгач Давид Вагнер ҳам жамоани тарк этган ва Англиядан қўним топганди. Давид Вагнер Юрген Клоппнинг никоҳ тўйида куёвжўра бўлганлиги билан Германияда машҳур шахс саналади.

Янги мавсумдан эътиборан Юрген Клоппнинг ёқимтой мутахассиси Давид Вагнер маълум танаффусдан сўнг Германияга қайтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика