Юрген Клопп: "Хоффенхайм" бизнинг чарчаганимиздан фойдаланишга уринади"

Tolibjon Qosimov
13 дек 2013, 15:54
Дортмунднинг "Боруссия" клуби устози Юрген Клопп бундеслиганинг 16-туридан ўрин олган "Хоффенхайм"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
– Ўйлашимча, "Хоффенхайм"га қарши ўйинда "Боруссия" таваккал қилиши керак, – дейди Клопп клуб расмий сайтига. – Биз Чемпионлар лигасидаги ўйиндан кейин анча чарчадик, рақиб эса буни жуда яхши билади. Ишончим комил, улар бундан фойдаланиб қолишга уринишади. Шу боис фақат ҳужум эмас, ҳимоя ҳақида ҳам ўйлашимиз керак.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru