Юрген Клопп: «Сити»ни сафарда 4:1 ҳисобида мағлуб этиш ажойиб»

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2015, 10:30
«Ливерпуль» устози Юрген Клопп «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.

«Этихад Стэдиум»да 4:1 ҳисобида зафар қучганимиздан сўнг нима дейишим мумкин? У қадар идеаль ўйин бўлмади, аммо вазиятларни голларга айлантира олдик. Голлар ажойиб чиқди.

Олдинга қадам ташладик. Йигитлар ўз кучларига ишончни янада ошириб олишди. Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Танаффус вақтида 3:0 ҳисобини унутиб ҳаракат қилиш кераклигини айтдим.

4:1 ҳисоби идеаль ҳисоб. Энди шогирдларим бошқалар ўйлаганларидан кўра кучлироқ эканини билишади», – дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›