Юрген Клопп: “Шошманг!"
07 мар 2024 13:37
Янгиликлар
Юрген Клопп: “Шошманг!"
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп якшанба куни бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити”га қарши учрашув ҳақида гапиришни хоҳламади.
“Шошманг. Бизнинг ҳозирда бор эътиборимиз “Спарта”га қарши учрашув кутиб турибди. Агар биз қайсидир мусобақани бошқасидан устун қўйганимизда, биз Лига кубогини қўлга киритмаган бўлардик, Англия кубогининг кейинги босқичига чиқа олмасдик ва Европа Лигасидан ҳам чиқиб кетган бўлардик. Бироқ биз бундай иш қилмаймиз. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва ҳар бирига тўлиқ куч билан тайёргарлик кўрамиз. Пайшанба куни ҳам шундай бўлади”, — деб фикр билдирди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” — “Спарта” учрашуви Тошкент вақти билан бугун соат 22:45 да старт олади. “Ман Сити”га қарши учрашув эса 10 март куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар