UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:00"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  4 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  0 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  2 16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  17 15:56"Реал" — "Сельта". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  29 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  48 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  7 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  4 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  11

Юрген Клопп: "Боруссия" гол урса нишонламайман, Шимолий Кореяга боргандан кўра Дортмундга рақиб сифатида келиш афзалроқ" Янгиликлар

Юрген Клопп: "Боруссия" гол урса нишонламайман, Шимолий Кореяга боргандан кўра Дортмундга рақиб сифатида келиш афзалроқ"

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Боруссия"га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Дортмунд жуда ажойиб ўйнайди. Улар жуда совуққонлик ва қўрқмасдан олдинга ўтишади. Бизга уларга қарши ўйин осон бўлмайди, аммо биз курашга тайёрмиз. Матбуот анжуманига 20 дақиқа аввал келганимдан мамнунман. Чунки бу вақт оралиғида эски қадрдонлар билан гаплашиб, дийдорлашиб олдик. Бу имкониятдан фойдаланмаслик аҳмоқнинг иши бўларди. Эртага эса ҳаммаси бошқача бўлади. Футбол, яъни ўйин бўлади. Биз эртага бошқа-бошқа кийиниш хоналарида бўламиз. Дортмундга ўз мақсадларимиз билан бирга ташриф буюрдик. Ўйлайманки, бизда вазиятлар бўлади ва ушбу имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Тўқнашув фаворити "Боруссия Дортмунд". Улар жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказишмоқда ва ички чемпионатда чемпион бўлишлари ҳам мумкин. Требл қилиш учун ҳам уларда имконият борлиги сўзимга исбот. Агарда эртага Дортмунд гол урса, унда голни нишонламайман, бунга тўлиқ ишонаверинг! Биз доимо ўз дўстларимизга қарши ўйнаганда ғалаба қозонишни истаймиз. Шимолий Кореяга боргандан кўра рақиб сифатида Дортмундга келган афзалроқ. Айни пайтда "Ливерпуль" Европа лигасида фаворит жамоалар сирасига кирмайди. Лекин Дортмунд тўсиғидан ўтсак, унда биз ушбу рўйхатдан жой оламиз", - дейди Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, эртага Европа лигаси доирасида "Ливерпуль" Дортмундда "Боруссия" меҳмони бўлади. Юрген Клопп ўзининг собиқ жамоасига қарши илк ўйинини ўтказади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика