Юрген Клинсманн: "Ғалабага жудаям яқин эдик"

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2014
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн Португалияга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Омадимиз келмади. Лекин, ўйин ажойиб бўлди. Йигитларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди.  Улардан бундан ортиғини талаб қилиш мумкин эмас.
Биз ўйинни назорат қилдик, темпни ушлаб турдик, яхши ҳимояландик, бир қанча голли вазиятлар содир этдик. Ғалабага жудаям яқин эдик.
Олдинда Германияга қарши ўйин бор ва қийин бўлиши аниқ", - дейди германиялик мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net