UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  11 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1

Юрген Клинсман: "Иордания кўрсатган ўйин таҳсинга лойиқ. Дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Юрген Клинсман: "Иордания кўрсатган ўйин таҳсинга лойиқ. Дуранг адолатли натижа бўлди"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги супер тўқнашувдан кейин корейслар бош мураббийи Юрген Клинсман матбуот анжуманида қатнашди.

- Иорданияга қарши ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Қийин ўйинни кутгандим, шундай ҳам бўлди. Рақибга қойил қолиш керак. Гол уриб олганимиздан кейин темпни туширдик ва дарҳол жазоландик. Биринчи тайм жуда қийин ўтди, кейинги бўлимда вазиятни ўнглаш учун ўйнадик. Олдинда яна ўйинлар бор, ўрганадиган нарсаларимиз талай. Мусобақага еттита ўйин ўтказиш мақсадида келганмиз. Жуда интенсив учрашув бўлди, Иорданияга алоҳида раҳмат айтаман.

- Биринчи бўлим қийин бўлди дедингиз. Умуман бу ўйинда Корея Республикаси ғалаба қозонишига нима тўсқинлик қилди? Бир очко қанчалик муҳим?

- Бугунги ўйин учун тузган бир неча режаларимиз ўхшамади. Паслар масаласида муаммога учрадик. Тан олиш керак, 2:2 адолатли натижа бўлди. Мусобақанинг яхши тарафи шундаки, сиз тезда кейинги ўйинга тайёрланишни бошлайсиз. Хатоларни эса тезлик билан кейинги ўйинда тўғриласа бўлади.

- Айни дамда Корея Республикаси иккинчи ўринда бормоқда. Сиз кейинги босқичда тўқнаш келишингиз мумкин бўлган эҳтимолий рақиблар бўйича ҳисоб-китобларни олиб боряпсизми?

- Биз гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчимиз. Исталган рақиб билан тўқнаш келишга тайёрмиз. Охирги турдаги ўйиндан кейин плей-офф босқичи ҳақида гаплашамиз. Ҳозир бунинг мавриди эмас.

- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания ҳимояда ўйнайди дейишганида, сиз бу фикрга қўшилмагандингиз. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Рақибнинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Улар Малайзияга тўртта гол уришди. Бу Иорданиянинг ҳужум қила олишини англатарди. Биринчи бўлимда рақиб жуда зўр ўйнади. Индивидуал ҳаракатлар таҳсинга лойиқ. Иккинчи бўлимда биз керакли ўзгаришларни амалга оширдик. Бугун икки хил услубдаги жамоалар тўқнашуви бўлди. Иорданиянинг ўйини мақтовга лойиқлигини таъкидлаб ўтишим керак.

- Таркибга қарасак, сизда жуда зўр жамоа бор. Қоғозда биз анча кучлироқ эдик. Бугунги ўйинимиз таркибдаги футболчиларимизнинг номига мос бўлмади. Малайзияга қарши ўйинда қандай ўзгаришларни амалга оширмоқчисиз?

- Мен қоғозга қарамайман. Бугун қийин ўйин бўлди. Биламан, яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. 7та ўйин ўтказиш - бизнинг асосий мақсад. Терма жамоамизда қийинчиликлар бўлади. Ҳамма ўйинларда осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйласангиз, янглишасиз. Сиз бунга кўникишингиз керак. Осиё кубогидаги исталган терма жамоада кучли қаршилик кўрсата олади. Умуман олганда, турнир давомида иккитагина ўйин ўтказдик. Ҳар бир ўйинчига мусобақа мослашишга вақт керак. Ҳисобда ортда қолиш жуда қийин нарса. Сиз гол ўтказиб, шу заҳоти вазиятни ўзгартиришингиз керак. Биз ҳисобда ортда бораётганимизда яхши реакция қила олдик ва вазиятни тенглаштирдик. Ғалаба қозониш учун ҳам вақт бўлди. Бу хурсанд қиладиган нарса.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика