UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  1 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  4 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10

Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди? Янгиликлар

Юпп Хайнкес "Бавария" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида нималар деди?

Бугун "Бавария"га бош мураббий сифатида қайтган Юпп Хайнкес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бавария"дан миннатдорман. Бу клуб менинг мураббийлик фаолиятим учун трамплин вазифасини бажарган. Айнан шу нарса сабаб қайтишга қарор қилдим. Қийин вазиятга қарамай, ишончим комилки, жамоа яқин орада ўзини кўрсата олади.

Биринчи навбатда, мен таҳлил қилиб чиқишим керак. Сўнгги 10 йил ичида жамоа ажойиб натижалар кўрсатди. Ўйин Лам, Швайнштайгер, Боатенг, Нойер, Рибери, Роббен, Мюллер ва Алонсо каби футболчилар атрофида қурилди. Бизнинг футболчилар ҳақиқий профессионаллардир. Мен яна кучли жамоа яратишим керак. Жамоа яхши натижалар кўрсатишни бошлаши лозим.



Биз ўз олдимизга катта мақсадлар қўйишимиз керак. Айни пайтдаги асосий ва дастлабки вазифамиз - бошқача ўйин кўрсатиб, ғалабалар қозониш.

Бу қарорга келиш осон бўлгани йўқ. Мен шаҳсий ҳаётда жуда фаолман. Лекин, аёлим ва қизим мени қўллаб-қувватладилар ва буни уддалай олишимни айтишди. Жисмоний ва рухий томонлама мен тайёрман.

Мен жамоадаги вазиятни юмшатмоқчиман. Футболчилар яна ўз ритмларига тушиб олишлари керак. Йигитлар ўз кучларига яна ишона бошлашлари жуда муҳим.

Жамоада савия ва салоҳият бор. Мен буни юзага чиқаришим керак", - дейди Юпп Хайнкес.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика