

Маълум муддат "Нефтчи"да шуғулланган 36 ёшли футболчи афтидан жамоа билан келиша олмаган кўринади. Боиси Илҳом Юнусов кеча яна Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қайтиб, "Насаф"га қарши кечган синов-назорат баҳсида харакат қилди.
"Динамо" раҳбарларининг айтишича, жамоанинг кейинги тақдири ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.



