UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  10 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  27 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" Янгиликлар

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
25 мар 12:25:16
BXZ BXZ
Битта дарвозабон битта хужумчи ва ту́ккизта химоячи бу́либ олишса керак Гонконг бу осон ракиб эмас Мтжимизга омад ку́прок узок позитциялардан хам зарба бериш керак.
   
25 мар 14:06:50
БЕК@
Ишқилиб шу Гонгконг биздан очко олиб кетмаса бўлгани. Мураббий у ёқда, ўйинчилар бу ёқда ҳозирдан ғалаба қозонгандек юрибди. Охири бахайр бўлсин, менсимаслик яхшимас.
   
25 мар 12:18:40
Buran Urazmatov
Ўн битта бўлиб ўзларинг жарима майдончаси ичига қамалиб олмасанглар бўлди. Футбол кўрайлик маза қилиб.
   
25 мар 11:59:22
Uzbekiston Uzbekiya
Xujum qilinglar prissing qilinglar xullas yaxshi uynanglar ximoyaga yotib olmanglar shunda bizni bollar xam yaxshi uynaydi xullas chiroyli uyin kuraylik
   
25 мар 11:59:02
Doktor D
омадинг ни бермасин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика