UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  161 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин Янгиликлар

“Ёзёвон” стадиони оғир аҳволда. Ўйин кечиктирилиши мумкин

Теглар :  Ёзёвон
Про-Лига 13-туридан жой олган “Ёзёвон” — “Нурафшон” ўйини белгиланган вақтдан кечиктирилиши мумкин.

Учрашув аввал 17:00 га тайин қилинганди (ПФЛ Про-Лига клубларига вақтни ўзаро келишиб белгилаш учун рухсат берган). Кейинроқ мезбонлар ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, учрашув комиссаридан ўйин вақтини ярим соатга кечиктиришни сўради. Меҳмон томон ҳам буни қўллаб-қувватлагач, ўйин ярим соат кечикди.

 
Энди эса учрашув ПФЛ комиссарининг билдиргиси сабаб янада кечикиши катта эҳтимол. Чунки стадионнинг айни вақтдаги ҳолати талабга жавоб бермайди. Футболчилар тўп сурадиган жойларда ёриқлар пайдо бўлгани етмаганидек, ўйин бўлиши кутилаётган майдонда тахталарни ҳам топиш мумкин.

Қолаверса, стадион майсаси ўсиб кетган ва етарли даражада калталанмаган. Бунда эса тўп етарли масофагача думалаб бориши ҳам даргумон.

“Ёзёвон-Лочинлари” клуби раҳбарияти 18:15 гача берилган топшириқни бажармаса, комиссар учрашувни бошламайди. Бу ҳолат ПФЛ комиссияси томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади.

 
P.S. Про-Лига клублари бежизга икки зонага ажратиб қўйилмаган. Июнь ойига қадар клублар ўзини ўнглаб олиши учун вақт берилди. Бироқ жамоалар бундан тўғри хулоса чиқармади. Эндиликда ишламаётган клубларга шавқат қилинмайди. Зеро бундай масъулиятсизлик билан футболни ривожлантириб бўлмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика