Ёзда "Барселона"ни камида 2 футболчи тарк этади
15 май 2019 11:02
Янгиликлар
Ёзда "Барселона"ни камида 2 футболчи тарк этади
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу ёзги трансфер ойнасида жамоанинг баъзи футболчилари билан хайрлашмоқчи.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбари ёзда "Аякс"дан Каталония клубига ўтадиган Френки де Йонг билан телефон орқали суҳбатда жамоани камида 2 нафар футболчи тарк этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 январь куни "Барселона" "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгни харид қилгани ҳақида эълон қилганди. Футболчи ёзда Каталония клубига ўтади. Шу билан бирга кўк-анорранглилар Амстердам клуби ҳимоячиси Матейс де Лигтни харид қилишга яқин туришибди.
Фикрлар