UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  1 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари Янгиликлар

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари

Италия футболи қайтмоқда.

Ёзнинг жазирама бир ярим ойида А Сериянинг 12 тури ва Кубокнинг 2 раунди ўтказилиши режалаштирилган. Дам олиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик учун тахминан 80 соат берилади. Уларнинг кетидан дарров еврокубоклар бошланади ва жуда оғир график яна уч ҳафталарга чўзилади (ҳамма французларнинг устидан кулганди, шошилиб қарор чиқарилди деб, аммо улар қайсидир томондан устунликка эга бўлиб чиқяптилар – ЕЧЛ плей-оффида фақат шу мамлакат жамоалари кучга тўла ва чарчоқ нималигини билмаган ҳолда майдонга тушадилар).

Бу вазиятда шунчаки футболчи алмаштириш билан ҳам натижага эришиш мушкул вазифа. Жароҳатлар ҳаттоки иккита таркиби бор жамоаларни ҳам мушкул ахволга солиб қўяди. Шунинг учун ҳам тарихда илк бор биринчи планга универсал футболчилар чиқади. Бундай ўйинчиларни одатда қадрига етишмасди, улар майдондаги маълум бир нуқтанинг тўлақонли эгаси эмас эди. Бироқ ҳозирги вазиятда бундай футболчилар сув ва ҳаводек зарур. Универсаллик бугунги даврда муваффақият калити ҳисобланади. 

"Юве" мисол учун 56 кун давомида 14-15 та ўйин ўтказади, агар омади келиб қолса – 78 кун давомида 20 ўйин. Асосий таркибда 22 футболчи бор, уларнинг 10 нафари ўттиздан ошган, деярли ҳамма футболчи бир-икки позицияда ўйнай олади. Августгача омон қолиш учун ротацияга мурожаат қилиш зарур, туринликларнинг доимий жароҳатлари билан июль ойини ўрталарига бориб, таркибнинг ярми учун ўринбосар қолмайди.

Шундай экан Сарри ўзи югуриб-елиб Бернардескининг ярасига малҳам қўйса ажабланманг. У ҳозирги "Юве"да бир ўзи олти хил ролда майдонга туша оладиган ягона футболчи (ярим ҳимоячи, треквартиста, ҳар икки қанот вингери, иккинчи форвард ва алдамчи тўққизлик), амалда ҳимоя қанотини ҳам ёпади (Бернардески латераль сифатида ҳам ўйнаган ва кўпчилик у Замбротта даражасида ўйнай олишини таъкидламоқда) ва ҳар икки тактик схемада ҳам жуда қимматли кадрга айланмоқда – 4-3-3 ва 4-3-1-2. Агар Федерико ҳозир ўзини кўрсатиб, ҳеч қандай шубҳасиз асосий таркиб футболчиси бўлиб олмаса, яхшиси бошқа клубга кетгани маъқул. Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика