UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  12 02:29Левандовски масаласи ёпилди  4 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  7 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  9

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари Янгиликлар

Ёз ва унинг кутилмаган қаҳрамонлари

Италия футболи қайтмоқда.

Ёзнинг жазирама бир ярим ойида А Сериянинг 12 тури ва Кубокнинг 2 раунди ўтказилиши режалаштирилган. Дам олиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик учун тахминан 80 соат берилади. Уларнинг кетидан дарров еврокубоклар бошланади ва жуда оғир график яна уч ҳафталарга чўзилади (ҳамма французларнинг устидан кулганди, шошилиб қарор чиқарилди деб, аммо улар қайсидир томондан устунликка эга бўлиб чиқяптилар – ЕЧЛ плей-оффида фақат шу мамлакат жамоалари кучга тўла ва чарчоқ нималигини билмаган ҳолда майдонга тушадилар).

Бу вазиятда шунчаки футболчи алмаштириш билан ҳам натижага эришиш мушкул вазифа. Жароҳатлар ҳаттоки иккита таркиби бор жамоаларни ҳам мушкул ахволга солиб қўяди. Шунинг учун ҳам тарихда илк бор биринчи планга универсал футболчилар чиқади. Бундай ўйинчиларни одатда қадрига етишмасди, улар майдондаги маълум бир нуқтанинг тўлақонли эгаси эмас эди. Бироқ ҳозирги вазиятда бундай футболчилар сув ва ҳаводек зарур. Универсаллик бугунги даврда муваффақият калити ҳисобланади. 

"Юве" мисол учун 56 кун давомида 14-15 та ўйин ўтказади, агар омади келиб қолса – 78 кун давомида 20 ўйин. Асосий таркибда 22 футболчи бор, уларнинг 10 нафари ўттиздан ошган, деярли ҳамма футболчи бир-икки позицияда ўйнай олади. Августгача омон қолиш учун ротацияга мурожаат қилиш зарур, туринликларнинг доимий жароҳатлари билан июль ойини ўрталарига бориб, таркибнинг ярми учун ўринбосар қолмайди.

Шундай экан Сарри ўзи югуриб-елиб Бернардескининг ярасига малҳам қўйса ажабланманг. У ҳозирги "Юве"да бир ўзи олти хил ролда майдонга туша оладиган ягона футболчи (ярим ҳимоячи, треквартиста, ҳар икки қанот вингери, иккинчи форвард ва алдамчи тўққизлик), амалда ҳимоя қанотини ҳам ёпади (Бернардески латераль сифатида ҳам ўйнаган ва кўпчилик у Замбротта даражасида ўйнай олишини таъкидламоқда) ва ҳар икки тактик схемада ҳам жуда қимматли кадрга айланмоқда – 4-3-3 ва 4-3-1-2. Агар Федерико ҳозир ўзини кўрсатиб, ҳеч қандай шубҳасиз асосий таркиб футболчиси бўлиб олмаса, яхшиси бошқа клубга кетгани маъқул. Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика