

"Менинг мақсадим - кучли чемпионатда ўйнаш. Сўнгги икки мавсумда кўп нарсалар рўй берди. Барчаси яхшиланишини истардим, сабаби мен "Реал"га тасодифан келиб қолмадим.
Ҳали Анчелотти билан вазиятмни муҳокама қилмадим, аммо мен янги мавсумга тайёргарликда максимум ишлашим керак. "Реал"да бўлиб туриб, сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз. Бундан фақат ютасиз. Дунёнинг энг кучли ўйинчилари билан ҳаракат қиласиз, бу буюк клуб", - дейди Йович.
23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум "Реал"нинг асосий форварди бўлмади. У январда "Айнтрахт"га ижарага берилди ва Лука 18та ўйинда 4та гол уришга эришди.



