YouTube юлдузи фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради

Aslanov Jasurbek
6 сен 2018
"Милан" собиқ ҳужумчиси, машғулотлардаги финтлари уни YouTube юлдузига айлантирган Хаким Мастур фаолиятини Грециянинг "Ламия" клубида давом эттиради.

20 ёшли марокашлик Греция клубига эркин агент сифатида ўтди, чунки у Италия клубини шартнома муддати якунланганидан сўнг тарк этган эди.

Мастурни жаҳон футболининг келажаги порлоқ футболчиларидан бири сифатида ҳисоблашган эди. У "Милан"нинг асосий жамоасида бирорта ўйин ўтказмади, Мастурнинг "Малага" ва "Зволле"даги ижаралари муваффақиятсиз якунланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com