UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  0 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  1 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади Янгиликлар

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади

Мисрда 20 ёшгача футболчилар орасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур мусобақа U-20 Араб Кубоги дейилади ва бунда ўзбекистонлик футболчилар ҳам иштирок этишади. ЎФА мазкур турнирга Ўзбекистон U-20 эмас, балки 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат U-18 терма жамоасини юборишга қарор қилди. Мазкур терма жамоага Дмитрий Ким бош мураббийлик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган U-21 ҳамда U-18 биринчиликларининг тўпурари бўлиб турган "Локомотив" ҳужумчиси Али Абдураҳмонов йиғинда қатнашгани билан Мисрга олиб кетилмади. У фақат Тошкентдаги машғулотларда иштирок этди. Маълумот учун, Али Абдураҳмонов ҳозирча U-21 биринчилигида 6та, U-18 биринчилигида эса 8та гол урди. 

"Локомотив" U-18 футболчилари 10-тур якунларига кўра, 13та гол урган бўлишса, шундан 8тасини фақат бир футболчи рақиблар дарвозасига киритиши таҳсинга лойиқ. Али Абдураҳмонов деярли ҳар ўйинда гол уриб келаётгани боис ёшлар терма жамоасига таклиф этилганди, аммо нима сабабдан Мисрдаги турнирга олиб кетилмагани ғалати. Ва бизга маълум бўлишича, унинг ўйин услуби бош мураббий Дмитрий Кимнинг тактикасига мос тушмапти. 

Агар мураббийнинг тактикасига ушбу футболчи мос тушмаган бўлса, буни тўғри тушунса бўлади (аслида гол уриб келаётган футболчи қанақасига тактикага тушмаслик мумкин), лекин бизнинг мураббийларга "одат" бўлиб қолаётган "ўзиникини тиқиштириш" тушунчаси амалга ошиб, мураббий шунчаки бошқа футболчини олиб кетган бўлса-чи? Аммо факт шуки, иккита мусобақа тўпурари терма жамоа билан U-20 Араб Кубогига бормади. 

Энди мусобақа ҳақида маълумот берадиган бўлсак, мазкур халқаро турнирда қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда. 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика