UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  2 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши. Гуруҳлардан нечта жамоа йўлланмага эга бўлади? Янгиликлар

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши. Гуруҳлардан нечта жамоа йўлланмага эга бўлади?

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон терма жамоаси икки ўйинда иккита ғалабага эришди.
Кўпчилик битта саволни бермоқда: Гуруҳда нечта жамоа Осиё чемпионатига чиқади?

9та гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланма олишади. Шунингдек 6та гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар ҳам Мьянмарда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига боради. Фақат иккинчи ўринни олганларга талаблар бор. У қандай талаблар?

Гуруҳлардаги иштирокчилар сони турлича, баъзи гуруҳларда 4та, баъзиларида 5тадан жамоа бор. Шу боис ОФК иккинчи ўринни олган жамоаларнинг фақат биринчи ва учинчи ўринни олган жамоаларга қарши ўйинлардаги натижаларини инобатга олиб жадвал тузиб энг яхши иккинчиларни аниқлайди.

Биринчи ўринни олсак шундоқ ҳам Осиё чемпионатига боришимизни ёзиб ўтдик.

Масалан, Ўзбекистон ёшлари шу пайтгача Туркманистон ва Непални мағлуб этишди.
Агар мободо Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни олса, бу икки жамоа (Туркманистон ва Непал) гуруҳ баҳслари охирида 4 ва 5-ўринни олишса ўтган икки ўйинлардаги натижалар 0га айланади. Сўнгра Қатар ва Ҳиндистонга қарши ўйинлардаги натижалар бош планга чиқади.

Бу икки рақиб билан энди ўйнаймиз. Шундай экан имкон бўлса иккала рақибни мағлуб этишимиз (шунда гуруҳда биринчи бўламиз) ёки битта рақибни имкон қадар йирикроқ ҳисобда мағлуб этишимиз талаб этилади.

10 октябрь куни Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг бу мавзуга яна қайтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика