UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  2 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  2 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" - "Машъал" 2:0 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" - "Машъал" 2:0

Бугун Қувасой шаҳридаги “Цементчи” стадионида Ёшлар лигаси 6-туридан ўрин олган “Нефтчи” -“"Машъал"” ўринбосарлари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди. Икки томон ҳам майдон марказида ўйин кўрсатди. 16 дақиқа Павел Смоляченконинг кучли зарбасини Ботир Носиров қайтарди ва тўп тўсинга теккан ҳолда майдонни тарк этди. 25 дақиқада Баҳодир Муртозаевнинг зарбасини жарима майдончаси ичидаги ҳимоячи бартараф этди. Бурчакдан киритилган тўпга аниқлик етишмади.  43 дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда учрашув бош ҳаками Искандар Шайқулов Фоминни қўпол тўхтатди қолди дея "Машъал" дарвозасига пеналти белгилади. Пеналтини Иззат Ғаниев аниқ амалга оширди.  Бундан сўнг бўлим сўнггигача бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа очиқ футбол кўрсатди. "Машъал"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз кетган бўлса, 75 дақиқада Отабек Исроилов ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.  Кучли ёмғир остида бўлиб ўтган иккинчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Шундай қилиб "Машъал" ёшлари сафарда мавсумдаги иккинчи мағлубиятига учради.

Ёшлар лига. 6-тур
"Нефтчи" - "Машъал"  2:0 (1:0)
Голлар:
Иззат Ғаниев пен. (44), Отабек Исроилов (75)
Ҳакамлар: В. Нажафалиев (Тошкент), А.Ўринов, Ш. Аъзамов, Ш. Матисаев (барчаси Фарғона)
Назоратчи: А.Попов (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Максимилян Фомин 35, Равшанбек Тохиров 45 , Жаҳонгир Дадабоев 88 - Акмали Раҳимзода 15 , Саламат Қутибоев 35
Четлатиш: Равшанбек Тохиров (77)

"Нефтчи":
Абдумавлон Абдужалилов, Максимилян Фомин, Жавоҳирбек Расулов (Муҳаммад Мамашокиров 60) Павел Смоляченко  (Отабек Исроилов 46), Нодиржон Камолов , Вячеслав Пономарёв (Маъруф Муродов 46), Равшанбек Тохиров, Музаффар Музаффаров (Жаҳонгир Дадабоев 85), Отабек Зокиров, Иззат Ғаниев
Захира: Алишер Пахритдинов, Сарвар Абдуллаев, Хуршидбек Асқаралиев

"Машъал": Ботир Носиров (Жавоҳир Илёсов 46) , Шоҳжаҳон Аббосов, Холмурод Холмуродов (Муҳриддин Ризвонов 75) , Саламат Қутибоев (Муҳаммадали Алиқулов 44), Искандар Шайқулов, Шоҳруҳ Достонов, Баҳодир Муртозаев (Омонуллахон Мирзаев 80),  Сирожиддин Раҳматуллаев, Элдор Эргашев, Юнус Очилдиев, Акмалий Раҳимзода (Ихтиёржон Аҳмаджонов 82)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика