UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   0 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  0 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  1 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  9 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" - "Машъал" 1:1 Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Нефтчи" - "Машъал" 1:1

Бугун Олий лиганинг 5-тури олдидан Фарғонада "Нефтчи" ва "Машъал" ёшлари майдонга тушди.
Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечиб ҳар икки томон ҳам вазиятларга эга бўлди. 31 дақиқада Абдуллажон Мирзаевнинг қанотдан ошириб берган паси кутилмаганда Сирожиддин Аллаевни бошига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Гол киритилгандан сўнг меҳмонлар ҳужумларни оширди ва 45 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага аниқ йўллади. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг 5 дақиқасида Тошпўлатов чалқанча берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 80 дақиқада майдон эгалари яқин масофадан берган жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 85 дақиқада Сардор Абдураимовнинг бурчак зарбасини Асадов боши билан дарвозага йўллашга уриниб кўрди, бироқ тўп тўсин устидан ошиб ўтди. Учрашувда бошқа тўп киритилмади ва ҳисоб ўзгармай қолди.

Ёшлар лигаси. 5-тур.
"Нефтчи" - "Машъал" 1:1
Голлар:
1:0 Сирожиддин Аллаев (31 авт), 1:1 Ихтиёр Тошпўлатов (45)
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев (Тошкент), Шоҳруҳ Агзамов, Қаҳрамон Собиров, Даврон Курчиев.
Назоратчи: А.В.Попов (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Зокиржон Нурматов (31), Нодирхон Камолов (60) - Турсунмурод Ҳамдамов (52),

"Нефтчи": 1.Сергей Смородин, 3.Достонбек Турсунов (c), 5.Тоҳир Каримов, 7.Нодирхон Камолов, 19.Жаҳонгир Дадабоев, 20.Отабек Муҳаммаджонов, 22.Абдуллажон Мирзаев, 26.Сардор Қулматов, 27.Зокиржон Нурматов, 47.Камронбей Копадзе, 71.Хуршид Асқаралиев
Захира: 45.Абдусаттор Обидов, 6.Ҳаёт Ёқубов, 11.Ризо Айвазов, 17.Сарваржон Абдуллаев, 25.Анваржон Аминжонов, 30.Ислом Тошпўлатов, 50.Ҳусанбой Ғаниев

"Машъал": 30.Ботир Носиров (c), 4.Юнус Очилдиев, 16.Холмурод Холмуродов (36.Аслиддин Абдиев 54), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев, 39.Мақсуд Маҳмудов (32.Шоҳжаҳон Аббосов 60), 40.Темур Машарипов, 43.Турсунмурод Ҳамдамов (49.Жасур Абдураҳмонов 65), 44.Сирожиддин Аллаев, 45.Аббос Омонов (29.Сардор Абдураимов 46), 47.Ихтиёр Тошпўлатов (28.Марадона Сафаров 55), 48.Фирдавс Асадов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика