UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

Ёшлар лигаси. "Бунёдкор" қолдирилган ўйинда "Насаф"ни енгди Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Бунёдкор" қолдирилган ўйинда "Насаф"ни енгди

"Насаф" ёшлари 3-турнинг қолдирилган учрашувида “Бунёдкор” ёшлари билан баҳс олиб борди.

Учрашув биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Дастлабки бўлимнинг эсда қоларли вазиятларидан бири 36-дақиқада содир бўлди. Алишер Саноев посбон Умиджон Эргашев билан бирга-бир ҳолатда дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

45-дақиқада ёшла ҳам имкониятдан фойдалана олишмади. Дилшод Саитовнинг ўткир бурчакдан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида “Бунёдкор” ёшлари таркибида бирдан учта ўзгариш бўлди. Бу ўзгаришлар орқали майдонга тушган ўйинчилар ўз жамоаси ўйинини кучайтира олишди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Расул Юлдашев  гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Ёшлар таркибида бўлган ўзгаришлар ҳам жамоа ўйинини кучайтирган бўлсада, яратилган имкониятлардан  самарали фойдалана олишмади. Айниқса 75-дақиқада Алфайзи Неъматов ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин бўлди. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ йўналиш олди. Агар бу ўйинчи дарвозага тўпни тўғри йўналтирганда, “Бунёдкор” ёшлари посбони тўпни қайтара олмасди. У вазиятдан узоқроқда қолиб кетган эди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида орадаги ҳисоб 2:0га ўзгарди. Ёш “қалдирғочлар”нинг бу голини Жаҳонгир Абдусаломов киритди – 2:0.

 
Ёшлар лигаси, 3-тур қолдирилган учрашув

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:0 (0:0)
03.07.2017. “Бунёдкор” академияси. 18:00да
Ҳакамлар
: Дмитрий Клепиков, Хусниддин Баҳодиров, Жалолиддин Нажмиддинов, Ойбек Калахўжаев (барчаси Тошкентдан)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)

Гол: Расул Юлдашев, 62’-1:0, Жаҳонгир Абдусаломов, 82’-2:0.

“Бунёдкор”: 1.Элдор Адхамов, 2.Абубакр Муйдинов, 3.Бурхон Усмонов (6.Сардор Мадраҳимов 85), 9.Фаррух Икромов (7.Жавоҳир Эсонқулов 46), 10.Нодирбек Мавлонов (с), 11.Расул Юлдашев, 15.Сухроб Иззатов (30.Иброҳим Ғофуров 63), 16.Алишер Саноев (14.Зиёвуддин Ахадов 46), 54.Отабек Бекбоев, 71.Миржаҳон Мирахмадов (19.Жаҳонгир Абдусаломов 63), 77.Сардорбек Азимов (8.Азамат Розиқов 46).
Захира: 25.Жавоҳир Қиличев.

“Насаф”: 1.Умижон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов, 6.Сирожиддин Қўзиев (43.Алфайзи Неъматов 63), 7.Дилшод Саитов, 9.Дилшод Хушбаков, 15.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 19.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Акмалжон Олимов (38.Худоёрхон Сагдуллаев 83), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Наврўзжон Саидов (14.Жаҳонгир Қурбонбоев 67).
Захира: 30.Музаффар Шарипов, 16.Анвар Ҳусанов, 33.Шоҳруҳ Неъматов, 35.Алижон Ахматов.

Огоҳлантириш: Акмалжон Олимов (64).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика