UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  38 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  2 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб Янгиликлар

Ёш футболчилар майдонда ёхуд устоз руҳини шод этиб

"Хоразм"да хотира турнири.

Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси  тасарруфидаги  Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби   томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, спортимиз  фидойиси ва жонкуяри  Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича вилоят турнири ташкил этилди.  Хотира турнирида 12 та жамоа  ғолиблик учун майдонга чиқди. 

 Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақанинг финалида Урганч шаҳрининг “Бинокор” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари ўзаро баҳс юритди. Бу ўйинда туманнинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи марта ўтказилаётган турнир ғолиби бўлди. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан кифояланишди. Фахрли учинчи ўрин учун кечган учрашувда вилоят марказининг икки жамоаси “Жуниор” ва “Жайҳун” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Жуниор” жамоаси  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди

 "Мазкур турнирни ўтказишда нафақат вилоятимиз, умуман, республикамиз спортида муносиб из қолдирган Шуҳрат ака Ваисовнинг фарзандлари ва яқинлари бош-қош бўлишди. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда,  миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади", - дейди мусобақа бош ҳаками  Анвар Алимов. 

 Бинобарин, турнирнинг ёпилиш маросимида марҳум Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, дўстлари  ва шогирдлари жам бўлишди. Унда сўзга чиққан воҳа спортининг фахрийси Дурди Ражапов, спорт устаси Александир Ларцев, спорт усталигига номзод Владимир Воробьев ва бошқалар Ш.Ваисовнинг ҳаёт даврида босиб ўтган сермазмун ва самарали меҳнат йўли, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб, эндиликда, бу инсон бошлаган хайрли ишлар, эзгу   анъаналар шогирдлари томонидан давом эттирилаётганини фахр билан қайд этишди. 

  Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор жамоалар, мураббийлар ҳамда турнирнинг энг яхши футболчилари  Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан  тақдирланишди. 

 


Икром Худойберганов, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика