UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  67

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "Бугунги баҳсда йигитларга эътироз билдира олмайман. Улар борини бериб ҳаракат қилишди. Деярли ҳар ўйин таркибимизда ёшлар дебют қилишмоқда. Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз".

- Бугун 88-рақамдаги Сардор Садуллаев илк бор асосий таркибда ўйнади, у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши фикрдаман. Ҳар доим такрорлайман, ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушаверади. Садуллаев ишончни оқлади. Унинг бугунги ўйинидан мамнунман.

- Ёрқин Назаров СССР чемпионатида "Пахтакор" таркибида ўйнаб, гол урган экан. Шу ҳақида маълумот беришингизни мухлислар сўрашган экан.

- Тўғри, "Пахтакор" сафида охирги чемпионатда мен ва Валерий Кечинов захирада эдик. Ўша пайт ўсмир эдик. Собиқ Иттифоқ чемионатида ўйнадим, Кечинов билан бирга 18 ёшда Ўзбекистон чемпиони бўлганмиз. Ўсмирлигмизга қарамай, жамоанинг деярли барча баҳсларида майдонга тушганмиз. Биринчи голимни "Металлург"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб урганман. Ўша пайт таркибда Геннадий Денисов, Игорь Шквирин, Хорен Аганесян, Миржалол Қосимов каби юлдузлар бўларди. "Пахтакор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Кубок соҳиби бўлганман.

- Абега бугун ўз ўйинини кўрсата олмади, нега уни алмаштирмадингиз?

- Асосий таркибда майдонга тушганлар асосан "қора" ишни бажаришлари керак эди, иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришни режа қилгандик. Экстра таймлар бўлишини ўйлаб, ўзгариш қилмаётгандик, бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа икки ўйиндан бери сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Бунинг устида ишланадими?

- "Турон"нинг жисмоний ҳолатида муаммо бор, охирги дақиқаларда куч етмай қоляпти, бунинг устида ишлаймиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика