UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Ёрқин Назаров: “Янги Зеландияга қарши тактика ва таркибда ҳам ўзгаришлар қилинса керак” Янгиликлар

Ёрқин Назаров: “Янги Зеландияга қарши тактика ва таркибда ҳам ўзгаришлар қилинса керак”

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз “Пахтакор” марказий стадионида Янги Зеландия миллий терма жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади.
Гарчи учрашув ўртоқлик мақомини олса-да, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Мазкур баҳс олдидан одатимизга кўра, мутахассислар фикрлари билан қизиқдик. Бу борада дастлабки мусоҳабамиз таниқли собиқ футболчи, Ёрқин Назаров билан кечди.

- Ёрқин ака, бугун миллий терма жамоамиз Янги Зеландияга қарши синов-назорат учрашувини ўтказади. Ўйиндан олдин нима дея оласиз?
-  Аввало мана шу каби ўртоқлик ўйинларини ташкил этиб беришаётгани учун мутасаддиларга раҳмат айтиб қоламан. Бундай синов-назорат учрашувларини борига шукур. Негаки, бу муҳим нарса. Ҳар томонлама фойдали. Тўғриси, мухлисларни ёдидан ҳам чиқиб кетаётганди. Яқинда бир ёши каттароқ мухлис билан учрашиб, суҳбатлашиб қолдим. У айтяптики, Иорданияга қарши ёшлар ўйнадими деб. Йўқ, миллий терма жамоа десам, ҳаммаси ёшларку, танимаяпман кўпини дейди. Кўряпсизми ҳозир одамлар МТЖни баъзида ОТЖга адаштириб юбормоқда. Мана шу охирги иккита ўйин орқали ажаб эмас. Мухлислар яна миллий терма жамоани ажрата олган бўлса.

- Иорданияга қарши ўйинни кўрган бўлсангиз керак?
- Ҳа, албатта. Учрашувни диққат билан кузатиб бордим. Яратган шукурки, Иорданияни мағлуб этиб, мухлисларга қувонч улашилди. Шу куни ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз, бир қатор ёшлар синовдан ўтказилди. Ҳозир миллий терма жамоада авлодлар алмашинуви жараёни кетмоқда.

- Бугун миллий терма жамоамиздан қандай натижа кутмоқдасиз?
- Фақат ғалаба ва чиройли ўйин кутиб қоламан. Австралия билан Янги Зеландиянинг ўйин услуби бир-бирига ўхшашиб кетади. Шунинг учун ҳам бу рақиб танланган бўлса керак деб ўйлайман. Чунки вақти келиб, бир куни Австралия терма жамоасига қарши ўйнашимиз мумкин. Шунда бунинг фойдаси бўлиши аниқ.

- Нима деб ўйлайсиз, бугун Океания вакилига қарши қандай тактика асосида ўйнаган маъқул?
- Четдан туриб, гапиириш осон. Биз миллий терма жамоанинг ичида нима гаплигини билмаймиз. Қандай тактикада ўйнашни бош мураббий Миржалол Қосимов ўз ёрдамчилари билан ҳал қилгани маъқул. Лекин бугун тактика ва таркиб борасида ўзариш бўлсак керак. Чунки легионерларнинг майдонга тушиши кутилмоқда.

- Осиё ўйинларига ОТЖ билан қайси ҳужумчининг бориш имкониятини юқори баҳолайсиз?
- Ҳа, охирги пайтларда ушбу мавзу ҳақиқатдан ҳам долзарб масала бўлиб келмоқда. Фарҳод Тожиев билан Воҳид Шодиевнинг ўйини менга жуда ёқади. “Бунёдкор” ҳужумчи ҳаводаги тўп учун курашларда кўпинча ютиб чиқади. “Локомотив” футболчиси эса бу каби халқаро майдонларда кўп бор ўйнаган ва унда бу борада тажриба кўп. Рости, Тожиевга ўхшаган ҳужумчилар чемпионатимизда кам. Лекин Шодиев юқорида айтиб ўтганимдек, “Бунёдкор”да мавсум бошида жуда фойдали голларга асссисентлик қилди. Миржалол ака Қосимов “қалдирғочлар”ни бошқарган кезларида ҳам Воҳид яхши ўйин кўрсатганди. Менимча бош мураббийнинг тактик услубига кўпроқ Шодиев мос тушса керак. Лекин якуний хулосани барибир Қосимов чиқаради.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика