UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Йўлдошев — РПЛда ўз позициясининг энг яхшиларидан бири. Кучлироқ клубга ўтиш вақти келмадимикан? Янгиликлар

Йўлдошев — РПЛда ўз позициясининг энг яхшиларидан бири. Кучлироқ клубга ўтиш вақти келмадимикан?

Яқинда сайтимизда "Спартак" Иброҳимҳалил Йўлдошевга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чоп этилганди.

Ўзбекистонлик ҳимоячига жиддий қизиқиш борлигини тушунган "Нижний Новгород" дарҳол футболчиси билан битим муддатини узайтирди. Иброҳимҳалилнинг янги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади. Бироқ Йўлдошев "Нижний Новгород" даражасидан анча ўсди ва ўзини кучлироқ жамоада синаб кўриши мумкин эди.

Россиялик журналист Николай Егоричев "сhampionat.аsia" учун махсус Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ўйинини ўрганиб, ўзбек футболчисининг истиқболига баҳо берди.


Кучли томонлари: тезлик, ҳужумга қўшилиш, дриблинг, тўп учун кураш

Йўлдошев — "замонавий" чап қанот ҳимоячиси. "Замонавий" сўзи остида маълум сифатларни тушуниш зарур. Яқин йилларда ҳам бундай сифатлар Йўлдошев позицияси вакили учун одатий эмасди. Иброҳимҳалил ўзининг бутун профессионал фаолияти давомида чап қанот ҳимоясида ҳаракатланди. Шу билан бирга, у рақиб дарвозаси яқинида яхшироқ ўйнашини таъкидлаш лозим. Келинг, Росссия чемпионатининг бошқа чап қанот ҳимоячилари билан унинг статистик кўрсаткичларини солиштириб кўрамиз.


Ўйинчи
Узатмалар сони
Муҳим узатмалар
Ҳаводан берилган паслар  
Зарбалар
Яккакураш (муваффақиятли)
Тўпни олиб қўйиш/илиб кетиш
Алдаб ўтишлар
Иброҳимҳалил Йўлдошев
32
0,44
1,78
0,3
15 (48%)
3,8/3,7
4,7
Айртон ("Спартак")
48
0,47
2,7
0,83
16 (56%)
4,3/4
4,9
Круговой ("Зенит")
37
1,16
2,6
0,5
7 (64%)
1,53/2
2,5
Скопинцев ("Динамо")
34
0,19
1,7
0,89
11 (49%)
2,5/3,6
4,2
Самошников ("Рубин")  
44
0,4
1,48
0,92
17 (62%)
7/6
3,7
Тикнизян ("Локомотив")
34
0,3
1,45
0,15
10 (59%)
2,1/4
2,5
Обляков (ЦСКА)
58
1,15
1,96
0,85
13 (56%)
3,8/4,9
2,2

* InStat маълумотларидан фойдаланилди, кўрсаткичлар — ҳар ўйин учун ўртача


Жадвалда кўриб турганимиздек, РПЛнинг етакчи клубларида тўп тепадиган ўйинчилардан Йўлдошевнинг ҳеч қандай кам жойи йўқ. Ҳаттоки, баъзи кўрсаткичларга кўра, у яхшироқ ҳам.

Иброҳимҳалил ҳар ўйинда узатмаларининг ўртача сони (32) кўзга кўринади. Бу юқоридаги футболчиларникидан кам, албатта. Аммо бу Йўлдошевнинг айби эмас, ахир "Нижний Новгород" асосан ҳимояда ўйнайди-ку! Жамоа ҳар ўйинда ўртача 354та пас берган — бу борада Россияда фақатгина "Уфа"да ёмонроқ натижа (348та).

Иброҳимҳалилнинг кескинлаштирувчи (шеригига зарба бериш) ва ҳаводан берадиган узатмалари кўрстаткичи ўртача. Шунга қарамай, Йўлдошев якка кураш, алдаб ўтиш, тўпни олиб қўйиш ва илиб кетиш бўйича РПЛда ўз позициясида энг яхшилардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонлик ҳимоячининг яна бир кучли жиҳати — тезлик. Умуман, Иброҳимҳалилнинг жисмоний ҳолати яхшилигидан тўп учун кураш ва ҳаводаги курашда ўзини қулай ҳис қилади. Бўйи пастроқ бўлишига қарамай (171 см), Йўлдошев иккинчи қаватдаги курашларнинг 1/3 қисмида устун келмоқда.


Кучсиз томонлари: ҳимоявий ўйин, зарбалар, ўнг оёқ билан ҳаракатланиш

Йўлдошевнинг заиф жиҳатларидан ҳимоядаги ҳаракатларини айтиш мумкин. Ҳа, унинг ҳар ўйиндаги кураш ва тўпни олиб қўйиш бўйича ўртача кўрсаткичлари яхши, лекин баъзида у ўз дарвозаси ёнида хатоларга йўл қўяди. InStat таҳлилий сайти маълумотига кўра, жорий мавсум Йўлдошевнинг 3та хатосидан кейин жамоаси гол қўйиб юборган.

Бундан ташқари, Иброҳимҳалил майдоннинг ўз жамоаси тарафида тўпни кўп олдириб қўяди (1,74). Бу натижа жадвалда келтирилган ўйинчиларникидан кўпроқ.

Шунингдек, Йўлдошевнинг яна бир суст томони ўнг оёқ билан ўйнаш ва рақиб дарвозасига зарба бериш. Иброҳимҳалил — ҳақиқий чапақай ўйинчи. Шунинг учун, камдан-кам ҳолларда ўнг оёқда ҳаракатланади ва қанотидан марказга деярли ўтмайди. Йўлдошевнинг зарбаларига аниқлик етишмайди. Иброҳимҳалил "Нижний Новгород" сафида атиги 1та гол урган ва у ҳам бўлса "Спартак" дарвозасига — бош билан зарбадан кейин.


Хулоса

Йўлдошев — ўз позициясида РПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири. У ҳақиқатдан ҳам "Нижний Новгород" даражасидан анча ўсди. Ўзини бошқа клубда синаб кўриши мумкин. Бироқ унинг ўйин услуби ҳамма жамоага ҳам тўғри келавермайди. Ўзбекистонлик футболчи рақиб дарвозаси ёнида яхшироқ ўйнайди ва 3та марказий ҳимоячи схемасида ўзини қулайроқ ҳис қилади. Шунда у ортида ўзини қўллайдиган, зонани керак бўлса ёпадиган футболчи борлигини билиб, ҳужумга бемалол қўшила олади.

Йўлдошев фаолиятини қаерда давом эттирмасин, ўз устида тинимсиз меҳнат қилиши зарур. Шу йўл билан профессионал жиҳатдан ўсиши ва янада ривожланиши мумкин. Ким билади дейсиз, эҳтимол у ҳам Шомуродовга ўхшаб Европа топ-чемпионатига йўл олар?!


Николай Егоричев "сhampionat.аsia" учун махсус

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика