UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

Йўлдаги “пробка”, оффсайддан урилган гол, қизил карточка – “Пахтакор” – “Металлург” ўйини ҳақида Янгиликлар

Йўлдаги “пробка”, оффсайддан урилган гол, қизил карточка – “Пахтакор” – “Металлург” ўйини ҳақида

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида “Пахтакор” – “Металлург” учрашуви ўтказилди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйингача

Ушбу учрашув 18:30 га белгиланган эди. Ишимни 18:00 да тугатиб, “Яндекс такси”да 17 дақиқа кўрсатилган йўл учун такси чақирдим. Икки дақиқада етиб келган таксига ўтирдим-у, Тошкентга келганимдан бери “час пик” вақтида таксида юрмаганимни эсга олдим. Вилоятда вақтимизда йўллардаги тирбандликлардан оғриниб гапирган Тошкентда таксичилик қиладиган танишларимнинг оғриғини аввал ҳеч сезмаган эдим. Йўлдаги “пробка”дан энсамни қотириб туриб, соатга эринибгина қарадим. Ўйин бошланиб бўлибди. Хуллас, тирбандликда юриб қолиб (бошқа бундай ишни қилмайман, девордим ўзимга-ўзим) ўйинга 10 дақиқа кечикдим.

ЎзПФЛнинг охирги йилларда қилган энг яхши ишларидан бири турдаги деярли барча учрашувларни жонли транслация (баъзи ўйинларда такрорий лавҳаларсиз бўлса ҳам, масалан, Сурхондарёдаги учрашувларда) қилгани бўлса, “Спорт” телеканалининг энг яхши иши YouTube да ҳам баҳсларни жонли кўрсатаётганидир (нодавлат ЎзПФЛ ҳам, давлат томонидан молиялаштириладиган МТРК қошидаги “Спорт” ҳам маладес!). Лекин, кеча “Спорт”нинг YouTube каналида ҳам, телеканлида ҳам AГМК – “Навбаҳор” ўйини транслация қилинди. Ўйинни эса “Дунё бўйлаб” телеканалидан “Пахтакор”нинг YouTube орқали 10 дақиқани кўриб олдим.




“Пахтакор” устунлигидаги 1-бўлим

Баҳснинг илк дақиқалари хотиржамлик билан бошланди. “Пахтакор” илк дақиқаларданоқ ҳужум уюштирди. Қанотдан узатилган тўп хавфли вазиятга айланмади. 5-дақиқада Саламат Қутибоев зарба берди, Санжар Қувватов эса ўз ўрнида эди. Кейинчалик эса тўпга эгалик қилиш бўйича “Пахтакор” устунлик қилди. 23-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Сардор Рашидовнинг чап қанотдан узатган тўпини Эрен Дердийок голга айлантирди. Бироқ, Сардор Рашидовга тўп узатилган вақтда футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ён ҳакам эса буни кўрмади (кўрмай қолди, ростан ҳам, деб умид қиламиз). Ҳакамларга бўлган эътирозлар сабаб Aлександр Лобанов ҳам огоҳлантирилди. Орадан 13 дақиқа ўтиб эса Шароф Муҳиддинов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Чамаси 30 метрлардан жаримадан тепган тўпи дарвозага етгунча ерга тушиб сакради ва бу ҳол Лобановни шошириб қўйиб, деярли қайтарган тўпини дарвозага киргизиб юборди.

Шундан сўнг “Металлург” олдинга ўтди. 39-дақиқада Темировнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси Қувватов қўриқлаётган дарвозага кириб кетаётган вақтда дарвозабон сейв кўрсатиб, қайтариб юборди. 1-бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқанинг энг сўнггисида Зоҳид Aбдуллаев Санжар Қувватов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб броган Aбдуллаев вазиятни голга айлантирди ва ҳисобни биттага қисқартирди – 2:1.




Тенг курашлар остида кечган 2-бўлим


Ўйиннинг иккинчи қисми икки жамоанинг ҳам бир қатор ҳужумлари билан бошланди. “Металлург”да 1-бўлимдагига қараганда вазиятлар яхшироқ ва кўпроқ бўлди. 52-дақиқада Саламат Қутубоев ва Одилбек Aбдумажидовларнинг зарбаларини Санжар Қувватов қайтариб юборди ва жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 69-дақиқада эса “Пахтакор” бир киши кам бўлиб қолди. “Металлург” аъзолари олдинга ўтиб, дарвоза томон йўлланган зарба тўсинга тегиб, уни Қувватов ушлаб қолган чоғда, рақиб унга нисбатан бироз қўполлик ишлатди. Бундан ғазабланган Егор Кримец рақиб жамоа аъзоси итариб юборди ва бу учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Питер Хюистра эса тезда майдонга захирадан Aнзур Исмоиловни туширди, қизиғи Эрен Дердийок ўрнига. Учрашув сўнгига қадар икки жамоа ҳам навбатма-навбат олдинга ўтишди, бироқ хавфли дейдиган вазиятлар кам бўлди. 81-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Драган Черан бош билан зарба берди, Лобанов эса ўз ўрнида.

Ўйин давомида “Пахтакор” футболчилари бирозгина кучларини асраб ўйнашгандек туюлди. Бу ҳақда учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Питер Хюистрадан бу ҳақда сўраганимда у: “Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз”, - деди.

“Металлург” бош мураббийи ва футболчилари томонидан ҳам ўйин давомида ҳакамларга эътирозлар кўп бўлди. Бу ҳақда Жасур Aбдураимовга савол билан мурожаат қилдим. Мураббий футбол ҳиссиётли ўйин эканлиги, ҳакамлар футболчилар сал итариб юборса ҳам жарима зарбаси белгилашини айтиб ўтди. “Футбол – ҳиссиётли ўйин. Ҳар қандай мураббий ўйингача меҳнат қилади. Оддий мисол, биринчи голни қаранг. Мен назоратчи эмасман. Мураббийман, вазифам – футболчиларни шуғуллантириш. Европага ўхшаб ҳужумкор ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма хато қилади. 50 га 50 вазиятларда адашса, майли. Нимага бизда футбол йўқ? Сал итариб юборса, жарима зарбаси белгиланмоқда, озгина нарсага ҳам ўйинни тўхтатмоқда. Ҳакамларга назоратчилар қараши керак. Футбол шахмат эмас, "контактли" ўйин”, - дейди у.



Мураббийларнинг фикри

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз"

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади" 



Кейинги тур олдидан


Келаси турда “Пахтакор” Наманганда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйин ўтказади. Aйни вақтда “шерлар” 12 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда турган бўлса, наманганликлар 4 ўйиндан сўнг, 4 очкога эга.

“Металлург” эса Бекободда “Aндижон”ни қабул қилади. Жамоа 4 ўйиндан сўнг атиги 1 ғалабага эришган ва 3 очкога эга. Aндижонликлар эса 4-турдан кейин 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият билан 4 очкога эга.



ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ - 2:1
2 апрель 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Далер Тиллоев, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Эрен Дердийок 23, - 1:0 (Сардор Рашидов). Шароф Муҳитдинов 36, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 45+3, - 2:1.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев, 9.Эрен Дердийок (5.Анзур Исмоилов, 71), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 19.Шароф Муҳиддинов (21.Аброр Исмоилов, 57), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров, 18.Ҳожимат Эркинов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Қуттибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Иван Нагаев, 77), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов (34.Евгений Макеев, 86), 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров (48.Дилшод Раҳматуллаев, 83).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 30.Андрей Шипилов, 43.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 27, Саламат Қутибоев 54, Санжар Қувватов 90, Драган Черан 90+4.

Четлатиш: Егор Кримец 70.


Пахтакор

Эрен Дердийок - 23', Шароф Муҳитдинов - 36'

Суперлига. 4-тур

02/04/2021, 18:30

1
:
2
Тугади

Металлург

Зоҳид Абдуллаев - 45'

45'
90'
23'  Эрен Дердийок
23'  Сардор Рашидов
36'  Шароф Муҳитдинов
57'  Шароф Муҳитдинов (Аброр Исмоилов)
57'  Хожиакбар Алижонов (Иброҳимҳалил Йўлдошев)
70'  Егор Кримец
71'  Эрен Дердийок (Анзур Исмоилов)
90'  Санжар Қувватов
90'  Драган Черан
27'  Камолиддин Тожиев
45'  Зоҳид Абдуллаев
54'  Саламат Қутибоев
77'  Зоҳид Абдуллаев (Иван Нагаев)
83'  Дамир Темиров (Дилшод Раҳматуллаев)
86'  Ихтиёр Тошпўлатов (Евгений Макеев)




Оғабек Самисов

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика