Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Зинедин Зидан кетганидан сўнг "Реал"ни бошқармоқчи эмаслигини айтди.
"Мен "Реал"да бўлмайман. Ишонаман, мадридликлар раҳбарияти Зиданнинг ўрнига кучли мутахассис топади. Умуман, бу менинг муаммоим эмас. Ҳозир барча ҳаёлларим олдинда турган Жаҳон чемпионатига қаратилган", - деди Лёв.