

“Олдинда турган иккита ўйинда улар битта баҳсда майдонга тушади. Тер Штеген Дортмундда Аргентинага қарши баҳсда дарвозани қўриқлайди. Нойер эса Таллинда Эстонияга қарши ўйинда майдонга тушади”, — дейди Лёв.
Аввалроқ иккала посбон орасида кичик баҳс пайдо бўлганди. Шундан сўнг “Бавария” президенти агар Нойер терма жамоада асосий посбон бўлмаса, у ҳолда жамоанинг бир ўйинчисини терма ихтиёрига юбормаслигини маълум қилганди.



